Расман! АҚШ ва “Толибон” тинчлик шартномасини имзолади
Олам
−
29 Февраль 2020
7795Америка Қўшма Штатлари ва "Толибон" ҳаракати 29 февраль куни Қатарда тинчлик сулҳини имзолади. Сулҳ АҚШ қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқилишини, шунингдек, афғонлараро мулоқотни бошлашни кўзда тутади.
Маросимда 30 дан ортиқ давлат вакиллари иштирок этди. АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили, музокараларда Қўшма Штатлар делегацияси раҳбари Залмай Ҳалилзод ва "Толибон" сиёсий раҳбари Мулла Абдул Ғани Барадар тинчлик сулҳини имзолади.
"Ушбу келишув кўплаб саъй-ҳаракатларнинг натижаси эди. Биз Афғонистон энди ҳеч қачон террорчилар учун таянч бўлмаслигини тасдиқлаймиз", деди АҚШ давлат котиби Майкл Помпео.
Имзоланган тинчлик шартномасига кўра, АҚШ Афғонистонда қўшинлар сонини 135 кун ичида 12 мингдан 8,6 минг кишигача камайтириш мажбуриятини олди. Агар “Толибон” мамлакатда ҳудкушликларни мутлақо тўхтатса, америкаликлар ўз ҳарбийлари ва НАТО кучларини 14 ой давомида олиб чиқишда давом этади. Ушбу ҳаракатлар эвазига толиблар АҚШ ва бошқа давлатларга ҳужум қилиш учун Афғонистон ҳудудидан фойдаланишни тўхтатиши керак.
Шундай қилиб, толиблар ва Афғонистон ҳукумати ўртасида тўғридан-тўғри музокаралар афғонлараро мулоқот доирасида олиб борилади. Афғонлараро диалог бошланганидан сўнг, "Толибон" ҳаракати ўз аъзоларини санкциялар рўйхатидан ўчириш учун БМТ Хавфсизлик Кенгаши билан ҳамкорлик қилишни бошлайди. Бу 2020 йил май ойи охирида амалга оширилиши кўзда тутилган.
LiveБарчаси