АҚШ Афғонистондаги ҳарбийлари масаласида бир қарорга келмади – Пентагон
Олам
−
24 Март 2021
3074АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиш тўғрисида ҳалигача қарор қабул қилмаган. Бу ҳақда Пентагон Матбуот котиби Жон Кирби маълум қилган.
"Ҳозирча бундай қарор қабул қилинмаган", деган Кирби журналистларга.
Шу билан бирга, Жон Кирбининг таъкидлашича, агар бундай қарор АҚШ Президенти Жо Байден томонидан қабул қилинса, у ҳолда расмийлар ушбу ҳудуддан чиқиб кетаётган америкалик ҳарбийларнинг хавфсизлиги учун барча зарур шароитларни яратиб беради.
Бундан ташқари, Кирби Афғонистондан ҳарбийларни олиб чиқиш тўғрисида қачон қарор қабул қилиниши борасида изоҳ бермаган, унга кўра, "бу борада якуний қарорни билмасдан туриб гапириб бўлмайди".
Маълумот ўрнида, 2020 йил февраль ойи охирида АҚШ ва "Толибон" тинчлик шартномасини имзолади. Келишувларга кўра, Америка қўшинлари шартнома тузилганидан 14 ой ўтгач Афғонистонни тарк этиши керак эди. Бироқ, жорий йил январь ойида АҚШнинг янги Президенти Жо Байден маъмурияти "Толибон" билан тузилган шартномани қайта кўриб чиқиш ниятида эканини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь