АҚШ Афғонистонда “Толибон” билан бирга ҳукумат тузишни таклиф қилди
Олам
−
08 Март 2021
6596АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Афғонистоннинг “Толибон” ҳаракати вакиллари ҳам киритиладиган ҳукуматини шакллантириш учун БМТ шафелигида конференция чақиришни таклиф қилди. Бу ҳақда “The New York Times” газетаси Афғонистон Президенти Ашраф Ғанига йўлланган мактубга асосланиб хабар берди.
Нашрга кўра, Блинкеннинг таклифига биноан анжуман Туркияда АҚШ, Россия, Хитой, Покистон, Эрон ва Ҳиндистон вакиллари иштирокида чақирилиши керак.
Блинкен, шунингдек, янги ҳукуматда Толибон вакили бўлиши, Саудия Арабистони Конституциясини ўзгартириш режалари ва уч ойлик зўравонликни қисқатириш шартлари, сўнгра ўт очишни бутунлай тўхтатиш ҳақида маълумот берган. Режаларда вақтинча ҳукумат тузилгандан кейин сайлов ўтказиш ҳам бор.
Блинкеннинг мактуби 28 февраль санаси билан юборилган. NYT манбаларига кўра, хат Президент Ғанига АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод етказган.
LiveБарчаси