“Агробанк” мансабдорлари икки фермер хўжалиги пулларини талон-тарож қилди
Жамият
−
26 Май 2020
11090Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида банк мансабдорлари икки фермер хўжалигининг маблағларини талон-тарож қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизммати хабар берди.
Маълумотга кўра, АТБ “Агробанк” Дўстлик филиали мансабдор шахслари “А-ф.” ва “Н-м.” фермер хўжаликлари раҳбарларининг хабарисиз, ҳисоб рақамларидаги жами 105,2 млн сўм пул маблағларини тўлов топшириқномаларисиз “кўрсатилган техника хизматлари учун” ҳамда “қопланмаган кредит маблағларини қоплаш учун” мазмунида бошқа фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамларига ўтказиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан АТБ “Агробанк” Дўстлик филиали мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси