Афсонавий Фергюсон Ҳумоюн Тўхтамуродов билан бир лигада жанг қилиши мумкин

Спорт

image

Енгил вазн тоифасидаги собиқ вақтинчалик UFC чемпиони Тони Фергюсон фаолиятини Американинг “Global Fight League” (GFL) лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда жангчи Кевин Ли маълум қилди.

“Менга GFL бир неча йигитлар билан жанг ўтказишни таклиф қилди, лекин мени энг кўп қизиқтиргани Тони Фергюсон. Тони аллақачон лига билан музокараларни бошлаб юборган”, дейди Ли.

Маълумот ўрнида, “Global Fight League” ўзининг илк турнирини 2025 йилда ўтказишни режалаштирган. 

Қайд этиш жоиз, Тони Фергюсон сўнгги жангини 2024 йилнинг 3 августида ўтказган ва ўшанда Майкл Кьезага оғритиш усули орқали мағлуб бўлган эди. У 8 жангдан иборат ғалабасиз серия қайд этиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, GFL билан ўзбекистонлик жангчи Ҳумоюн Тўхтамуродов шартнома имзолагани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Фергюсон Ҳумоюн Тўхтамуродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг