Афсонавий англиялик футболчи Шомуродовнинг устозига айланиши мумкин
Спорт
−
05 Ноябрь 2024 13120 1 дақиқа
Англия футболи афсонаси Фрэнк Лэмпард Италиянинг “Рома” клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди.
Манбага кўра, агар “бўрилар”нинг амалдаги устози хорватиялик Иван Юрич истеъфога чиқса, 46 ёшли Фрэнк Лэмпард “Рома”ни бошқариш учун асосий номзодлардан бирига айланади.
Маълумот учун, “Челси” афсонаси фаолияти давомида “Дерби” ва “Эвертон” каби клубларда мураббийлик қилган.
Қайд этиш жоиз, “Рома” клубида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов тўп тепади. 29 ёшли ҳужумчи клубининг А Серия охирги тури доирасидаги “Верона”га қарши ўйинда захирада қолдирилди.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль