Афғонистоннинг хориждаги самолётлари қисман қайтарилди – “Толибон”

Олам

image
0:00
0:00
download
“Қўйлиқ” деҳқон бозори бошқа жойга кўчирилади north_east

“Қўйлиқ” деҳқон бозори бошқа жойга кўчирилади

Афғон ҳарбий самолётлари – мустаҳкам қанотли самолётлар ва вертолётлар қўшни мамлакатлардан олиб келинди. Бу ҳақда мамлакат расмийлари маълум қилди. Қўшимча маълумотлар, хусусан, самолётларнинг аниқ сони очиқланмаган.

Маълумки, Афғонистон Ислом Республикаси август ойида “Толибон” томонидан қулатилганда мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари учувчилари самолёт ва вертолётларда қўшни давлатларга қочиб ўтганди.

Балх вилоятидаги Ал-Фатҳ корпуси қўмондони Отаулло Омари самолётларни ортга қайтариш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

“Хорижга олиб чиқиб кетилган самолётлар мамлакатга қайтарилмоқда. Кўрилаётган чоралар натижасида самолётларнинг бир қисми Афғонистонга қайтарилди”, деган у.

Афғонистон Ислом Амирлиги вакили афғон учувчиларини ватанга қайтишга чақириб, уларга ҳеч қандай таҳдид йўқлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 август куни “Толибон” ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллагач, афғон учувчилари мамлакатни тарк этганди.

Шундан сўнг 465 нафар афғон ҳарбий учувчилари оила аъзолари билан Ўзбекистонда бўлиб турганди. “Толибон” эса уларни қайтаришни талаб қилаётганди. Шу орада Ўзбекистон қочиб ўтган афғон учувчилари оилалари билан Америка базасига кўчирилиши ҳақида АҚШ билан келишди. Қайд этиш керакки, учувчилар толиблар барча амалдорлар, ҳарбийларга амнистия эълон қилганига қарамай, ўзи ва яқинлари хавфсизлиги учун хавотирда эди, воқеалар ривожи уларнинг хавотири ўринли эканини кўрсатмоқда.

“Толибон” эса Ўзбекистондан афғон учувчилари олиб ўтган самолётларни қайтаришни сўради.


Мақола муаллифи

Теглар

самолёт Толибон

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг