Афғонистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Жамият
−
17 Октябрь
4159Кеча, 16 октябрь куни Афғонистонда содир бўлган 5,8 магнитудали зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Зилзила маҳаллий вақт билан 23:56 да содир бўлди. Зилзила координаталари: 36,56 градус шимолий кенглик; 70,54 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,8. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 536 км шимолий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 2 балл, 300 км.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 октябр куни Самарқанд вилоятида 3,3 магнитудали зилзила содир бўлганди.
LiveБарчаси