Афғонистондаги масжидда жума намозидан кейин портлаш содир этилди
Олам
−
11 Февраль 2022
9446Бугун, 11 февраль куни жума намозидан сўнг Афғонистон шимоли-ғарбидаги Бодғис вилояти марказидаги масжидда портлаш содир бўлди. Оқибатда 8 киши ҳалок бўлган, 20 киши жароҳатланган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар бермоқда.
Портлаш Кала-йи Нау масжидида содир бўлган. Бу вақтда ибодатга йиғилганлар масжидни тарк этаётган бўлган.
Портлаш қўл гранатаси орқали содир этилгани маълум қилинмоқда. Ҳозирча қўпорувчилик ҳаракатининг бошқа тафсилотлари очиқланмаяпти.
LiveБарчаси