Афғонистонда “Толибон”га қарши отишмада 4 киши ҳалок бўлди (видео)

Олам

image

Афғонистонда “Толибон”га қарши “Афғонистон озодлик фронти” жангчилари томонидан кетма-кет икки марта – 15-16 февраль кунлари ҳужум уюштирилди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, 3 киши яраланди. Бу ҳақда “Афғонистон озодлик фронти” ўзининг Х саҳифасида хабар берди.

Маълум қилинишича, 15 февраль кунги илк ҳужум тахминан соат 18:00 атрофида Қундуз шаҳри 1-полиция ҳудудидаги Чаҳардара йўлида содир бўлган. Толибон ҳарбий машинасига ҳужум оқибатида икки нафар “Толибон” аъзоси ҳалок бўлган, яна бири эса яраланган.

Шунингдек, 16 февраль кунги иккинчи ҳужум тахминан соат 19:00 да уюштирилган.
Гуруҳнинг маълум қилишича, Қундуз шаҳри Бала Ҳисор майдонида жойлашган “Толибон” назорат пунктига зарба берилган. Оқибатда яна икки нафар “Толибон” аъзоси ўлдирилган, яна икки киши яраланган.

Эслатиб ўтамиз, 13 февраль куни Афғонистоннинг Бадаҳшон вилояти Баҳорак туманидаги “Толибон” кузатув минорасига уюштирилган ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлган эди.

Эъзоза Олимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Афғонистон Толибон отишма ҳужум

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг