Афғонистонда отишма бўлди. Қурбонлар бор

Олам

image

Кеча, 13 февраль куни Афғонистоннинг Бадаҳшон вилояти Баҳорак туманидаги “Толибон” кузатув минорасига уюштирилган ҳужум оқибатида 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Afganistan Internatioan” хабар берди.

Қайд этилишича, ҳужумни “Толибон”га қарши бўлган “Афғонистон озодлик фронти” гуруҳи уюштирган. Улар Қалатак ҳудудида жойлашган “Толибон”нинг 219-дивизиясининг чегара бригадаси киришидаги кузатув минорасини нишонга олган. Ушбу ҳужумда икки “Толибон” аскари ҳалок бўлган. “Афғонистон озодлик фронти” гуруҳи ҳужумда уларнинг ҳеч бир жангчиси зарар кўрмагани қайд этган.

Маҳаллий манбалар портлаш содир бўлганини тасдиқлаган. Уларнинг маълумотига кўра, воқеадан кейин “Толибон” кучлари ўз базасига олиб борувчи йўлларни ёпган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тожик-афғон чегарасида отишма содир бўлган эди. Оқибатда уч нафар афғон контрабандачиси воқеа жойида зарарсизлантирилган. Икки нафар контрабандачи тун қоронғулигидан фойдаланиб, Афғонистон томон қочишга муваффақ бўлган.

Эъзоза Олимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Афғонистон отишма Қурбон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг