Афғонистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Жамият

image

Кеча, 21 октябрь куни Тошкент вақти билан 23:14 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Қайд этилишича, зилзила эпицентри Тошкентдан 556 км жанубий-шарқда. Эпицентрда сезилиш кучи 3 балл. Магнитудаси 6. Чуқурлиги: 225 км. Эпицентр: Бадахшон, Афғонистон. Координаталари 36,48 даража шимолий кенглик, 71,09 даража шарқий узунлик.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

Сурхондарё вилоятида 3 балл, 349 км.
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 438 км.
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 489 км.
Андижон вилоятида 2-3 балл, 492 км.
Жиззах вилоятида 2-3 балл, 493 км.
Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 505 км.
Наманган вилоятида 2-3 балл, 505 км.
Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 536 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 556 км.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда 7 балли зилзила содир бўлиб, унинг тебраниши Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудида ҳам сезилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Ўзбекистон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг