Афғонистонда 11 дақиқа ичида иккита зилзила содир бўлди

Олам

image

Афғонистон ғарбида 11 дақиқа ичида 6,3 ва 5 магнитудали иккита зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълум қилди. 

Биринчи зилзила маҳаллий вақт билан тахминан соат 05:11 да, 272 минг киши истиқомат қилувчи Ҳирот шаҳридан 31 км жануби-ғарбда содир бўлган. Ер силкиниши эпимаркази 10 км чуқурликда жойлашган.

5 магнитудали иккинчи зилзила маҳаллий вақт билан соат 5:22 атрофида юз берган. Эпимаркази Ҳиротдан 51 км узоқликда, худди шу чуқурликда жойлашган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 октябрь куни Афғонистон ғарбида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила аҳолиси 272 минг киши бўлган Ҳирот шаҳридан 40 километр узоқликда содир бўлган. Унинг ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган. Табиий офат кучи дастлаб 6,1 балл деб ҳисобланган. Кучли зилзила оқибатида 2400 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирганди. 

Кеча, 10 октябрь куни Ўзбекистон зилзиладан жабр чеккан Афғонистон халқига қарийб 100 тонна инсонпарварлик ёрдами юборганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made