Афғонистондаги зилзила қурбонлари 2400 дан ошди
Олам
−
09 Октябрь 2023
4734Афғонистондаги кучли зилзила оқибатида 2400 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда “ToloNews” хабар берди.
Қутқарувчиларнинг тахминича, одамлар вайроналар остида қолаётгани сабабли қурбонлар сони бундан ҳам ортиши мумкин.
Биринчи зилзиладан кейин яна саккиз маротаба магнитудаси 4,3 дан 6,3 балгача бўлган афтершок юз берган. Оқибатда 20 қишлоқ аҳолиси жабрланган, 1983 та бино вайрон бўлган.
Қурбонларнинг аксарияти Ҳирот вилоятининг Занде Жан ва Гориян туманларида бўлган, бу ерларда 2 миллионга яқин аҳоли истиқомат қилади, 13 қишлоқ харобага айланган. Ҳудудларда чодирлар, тиббий буюмлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари етишмаяпти.
Эрон Қизил Ярим Ой Жамияти Афғонистонга 500 та чодир, 1000 гилам, 4000 адёл ва 500 та озиқ-овқат пакетидан иборат 10 қутқарув гуруҳи ва инсонпарварлик ёрдамини юборган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ярадорларни шифохоналарга етказиш учун 12 та тез ёрдам машинасини юборган.
Ушбу зилзила сўнгги ўн йилликдаги энг ҳалокатлиси бўлди.
Афғонистондаги фалокат “Толибон” 2021 йилда ҳокимиятга келганидан сўнг, мамлакатдаги гуманитар инқироз ва халқаро ёрдамнинг қисқариши фонида рўй берди.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябрь куни Афғонистон ғарбида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила аҳолиси 272 минг киши бўлган Ҳирот шаҳридан 40 километр узоқликда содир бўлган. Унинг ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган. Табиий офат кучи дастлаб 6,1 балл деб ҳисобланган.
LiveБарчаси