ТИВ Афғонистондаги зилзила қурбонларининг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда юз берган зилзила оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақдаги баёнот вазирликнинг сайтида эълон қилинди.

Қайд этилишича, Афғонистоннинг ғарбий вилоятларида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва кенг кўламли вайронагарчиликларга олиб келган зилзила ҳақидаги хабар Ўзбекистонда чуқур қайғу билан қабул қилинган.

“Зилзила қурбонларининг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирамиз, афғон халқининг қайғусига шерикмиз ва жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз. Ўзбекистон томони Афғонистон ва унинг халқи билан бугунги оғир дамларда биргадир”, дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 октябрь куни Афғонистонда 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди. Ушбу вайронкор зилзила оқибатида 2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ фуқаро жароҳатланди. Зилзила аҳолиси 272 минг киши бўлган Ҳирот шаҳридан 40 километр узоқликда юз берган. Унинг ўчоғи 10 километр чуқурликда жойлашган. Табиий офат кучи дастлаб 6,1 балл деб ҳисобланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг