Aфғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси олдида портлаш содир бўлди
Олам
−
27 Март 2023
4654Бугун, 27 март куни Қобулда Aфғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “1 Tv News” телеканали хабар берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлиб, яна 12 киши жароҳат олган.
“Толибон” ҳаракати томонидан тайинланган маҳаллий маъмурият вакиллари Қобулдаги портлаш ҳақидаги маълумотга изоҳ бермаган.
Шу йилнинг январь ойида ҳам Aфғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси ёнида кучли портлаш содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида 21 киши ҳалок бўлган. Қурбонларнинг аксарияти мамлакат муваққат ҳукуматининг Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Маданият ва ахборот вазирлигида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Қобулдаги “Толибон” муваққат ҳукуматининг Ички ишлар вазирлигига қарашли масжидида портлаш уюштирган ИШИД террорчилик гуруҳининг асосий аъзоси Aсад Лағмоний “Толибон” хавфсизлик кучлари томонидан йўқ қилинганди.
LiveБарчаси