Афғонистон кучлари “Толибон” разведка раҳбарини йўқ қилди

Жамият

image
Афғонистонни “Толибон”дан Ҳукуматнинг ўзи ҳимоя қилиши керак — Пентагон  north_east

Афғонистонни “Толибон”дан Ҳукуматнинг ўзи ҳимоя қилиши керак — Пентагон 

Афғонистон хавфсизлик кучлари “Толибон” разведка хизмати раҳбари Кари Шагасини йўқ қилди. Бу ҳақда бугун, 12 июль куни Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган баёнотда хабар берилган.

Маълум қилинишича, ҳарбий операция кеча, 11 июль куни Лоҳар вилоятининг Муҳаммад Огаҳий туманида ўтказилган. Шу билан бирга, ҳаракат разведка хизмати раҳбари — Шагасининг икки ёрдамчиси ҳибсга олинган.

Маълумот ўрнида, июль ойи бошида толиблар Ғарбий коалиция қўшинлари чиқиб кетиши муносабати билан Афғонистоннинг бешта мамлакат — Эрон, Тожикистон, Туркманистон, Хитой ва Покистон билан чегараларидаги ҳудудларини ўз назоратига олди. 

Афғонистон Қуролли кучларининг янги қўмондони генерал Вали Муҳаммад Аҳмадзайнинг сўзларига кўра, армия учун устувор вазифа мамлакатнинг асосий шаҳарлари, чегара пунктлари ва автомобиль йўлларини “Толибон”дан ҳимоя қилишдир. Унга кўра, ҳаракат раҳбарлари аввал хомашё етказиб берадиган асосий йўлларни кесиб, сўнгра шаҳар ва вилоятларга ҳужум уюштирмоқчи.

Қўшни Афғонистондаги кескинлик

Афғонистондаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият жорий йилнинг апрелида АҚШ Президенти Жо Байденнинг республикада Америка қуролли кучларининг операцияси якунига етганини эълон қилганидан сўнг, анча ёмонлашди. 

Жорий йилнинг 6 июль ҳолатига кўра, Қўшма Штатлар ўз қўшинларининг 90 фоизидан кўпроғини Афғонистондан олиб чиқиб кетиб бўлди. Бу жараён 31 августга қадар якунланиши кутилмоқда. Штатлар каби НАТОнинг бошқа аъзолари ҳам Афғонистонни тарк этмоқда. Жумладан, ИталияАвстралия ва Германия кучлари, аллақачон, мамлакатдан чиқиб кетган.

Хорижий қўшинларнинг Афғонистонни тарк этиши фонида “Толибон” ҳаракати мамлакат ҳудудлари устидан назоратни ўрнатиш мақсадида ҳужумларни кучайтирмоқда. Толибларнинг таъкидлашича, улар айни пайтда Афғонистоннинг 85 фоизини назорат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳаракат кучлари бир қатор қўшни давлатлар — Туркманистон, Тожикистон, Эрон ва Покистон билан чегарада жойлашган назорат пунктларини ҳам эгаллаб олган. Расмий Кобул ҳаракат тарафдорларига қарши қарши ҳужумларни режалаштирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

“Толибон”

Баҳолаганлар

243

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг