“Activist”нинг дараги чиқди ёхуд Ҳожиакбар Носиров қаерда?

Жамият

image
“Activist” Ҳожиакбар Носировнинг нега қамалгани маълум қилинди north_east

“Activist” Ҳожиакбар Носировнинг нега қамалгани маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда ўзининг маҳсулотлар сифати ва уларнинг яроқлилиги ҳақидаги танқидий видеолари билан танилган блогер Ҳожиакбар Носиров (“Activist”)га қарши иккита маъмурий, битта жиноий иш очилгани, жиноий иш товламачилик жинояти бўйича қўзғатилгани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг QALAMPIR.UZ’га берган маълумотига кўра блогер айни пайтда озодликка чиқарилган.

Маълум қилинишича, Ҳожиакбар Носиров суд томонидан белгиланган маъмурий қамоқ жазосини ўтаб, жорий йилнинг 23 апрель куни соат 16:00 да қўйиб юборилган.

Унга нисбатан маъмурий ва жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълумот аниқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳожиакбар Носиров шу йилнинг 8 апрель куни 15 суткага қамалганди. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми бўйича маъмурий иш кўриб чиқилган. У савдо дўконларида сотилаётган турли йогурт маҳсулотларининг ҳаммаси ҳаром эканини айтиб, уларни истеъмол қилмаслик ҳақида видеолавҳа эълон қилган.

Кейинчалик Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Носиров ҳаром деб айтган кармин E120 моддаси қўшилган маҳсулотларни истеъмол қилиш жоиз эканини маълум қилганди.  


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳожиакбар Носиров Activist

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made