“Activist” айбсиз айбдорга чиқарилдими? Адвокат эътироз билдирди

Жамият

image

Хабарингиз бор, ўзининг маҳсулотлар сифати ва уларнинг яроқлилиги ҳақидаги танқидий видеолари билан танилган блогер Ҳожиакбар Носиров (“Activist”) 15 суткага қамалган эди. Адвокат Абдумалик Абдуллаев суд қарори бўйича эътироз билдириб, блогерга нисбатан чиқарилган маъмурий қарорида унинг мақоми “ҳуқуқбузар” деб эътироф этилгани ҳақида маълум қилди

Унинг айтишича, суд Хожиакбар Носировни маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбли деб топиш ҳақида қарор чиқармасдан туриб, аввалдан унинг мақомини “ҳуқуқбузар” деб эътироф этган.

“Суд қарордан олдин қарор чиқарган кўринади”, дейди адвокат.

Абдуллаев, шунингдек, суд Носировнинг маъмурий иш кўрилиши жараёнидаги ҳуқуқий мақомини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 294-моддасига кўра, “маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахс” деб аталиши кераклигини айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳожиакбар Носиров шу йилнинг 8 апрель куни 15 суткага қамалганди. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми бўйича маъмурий иш кўриб чиқилган. У савдо дўконларида сотилаётган турли йогурт маҳсулотларининг ҳаммаси ҳаром эканини айтиб, уларни истеъмол қилмаслик ҳақида видеолавҳа эълон қилган.

Кейинчалик Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Носиров ҳаром деб айтган кармин E120 моддаси қўшилган маҳсулотларни истеъмол қилиш жоиз эканини маълум қилганди


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳожиакбар Носиров Activist

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made