Аброр Мухтор Алийнинг оиласида оғир жудолик
Жамият
−
14 Октябрь 2021
60721Ўзбекистонлик таниқли диний соҳа вакили Аброр Мухтор Алийнинг оиласи оғир жудолик. Жорий йилнинг 12 октябрь куни Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг "Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш" бўлими мудири ўринбосари Аброр Абдуазимов (Аброр Мухтор Алий)нинг 7 яшар фарзанди Муҳаммад То Ҳа вафот этди.
Фарзандининг вафоти ҳақида Аброр Мухтор Алийнинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берган.
“Бундан етти йил муқаддам кутилаётган олти ойлик фарзандимизни УЗИга олиб бордик. Доктор аёл текширувдан сўнг, “Болада ривожланиш яхши эмас, олдиринглар”, деди. Устозларимиздан Муҳаммад Айбхон домлага телефон қилдим, маслаҳат сўрадим. Бошқа докторга йўлладилар, олиб бордик, у ҳам шундай деди. УЗИ бўйича энг мутахассис, деб бир корейс аёлга учрашимни айтдилар, унга бордик. У ҳам олдиринглар, туғилса ҳам барибир икки йилга бормайди, қийналганинглар қолади, деди. Унинг олдидан чиқдик… Машинада жим кетяпмиз. “Нима бўлса ҳам дунёга келтиравераман, бола боқиб қийналсам мен қийналай, ажр бор-ку”, деди аёлим томоғига бир нарса тиқилгудек… Кейин уч ой ўтиб Муҳаммад То Ҳа туғилди, жуда ширин эди. Фақат бемор эди. Етти йил уйимизда худди фариштадек яшади, ҳеч кимни қийнагани йўқ, балки ҳаммамизнинг “Асалтой”имиз эди… Бугун тонгда бомдодга азон айтар паллада шу ўғлимиз Иброҳим алайҳис саломнинг олдиларига кетди, ин шаа Аллоҳ, бизларни жаннатда кутиб олади. Сиз азизлардан ҳам дуо умидимиз бор!”, деб ёзади Аброр Мухтор Алий.
QALAMPIR.UZ таҳририяти аъзолари номидан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.
LiveБарчаси