Абитуриент имтиҳон топшириладиган жойга соат нечада келиши керак?
Жамият
−
21 Август 2020
17539Жорий йилнинг 2 сентябридан бошланадиган тест синовларига барча абитуриентлар тест вақтидан бир соат аввал келишлари керак. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров маълум қилди.
“Aбитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган секторларга камида ярим соат олдин келиб ўз ўрнини эгаллаши керак. Эрталабки сменада соат 6:30 дан бошлаб абитуриентларни бинога киритиш бошланади, иккинчи сменада соат 15:30 дан бошлаб секторларга киритиш ишлари бошланади”, деди Диёрбек Қўчқоров.
Бошқарма бошлиғининг сўзларига кўра, тест синовларига кирадиган барча абитуриентлар дезинфекцион тоннелдан ўтади. Барча қатнашчилар ички ишлар ходимлари томонидан текширилади ва бармоқ излари орқали шахси текширилади, сўнг тест жараёнларига қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, 22 августдан бошлаб абитуриентлар abitur.dtm.uz сайтидаги шахсий кабинетларидан рухсатномани олиши мумкин.
LiveБарчаси