22 августдан абитуриент рухсатномаси берилади – ДТМ

Жамият 10101
image

Эртага, 22 августдан абитуриентлар шахсий кабинетидан абитуриент рухсатномасини олишлари мумкин. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

“22 август санасидан бошлаб Давлат тест марказининг расмий саҳифасида ва барча абитуриентларнинг шахсий кабинетида абитуриент руҳсатномаларини олишлари мумкин. Яна ҳар бир абитуриентнинг рўйҳатдан ўтган телефон рақамига бу ҳақда SMSлар юборилади. Уларнинг тўплаган баллари, тест ўтказилган кунинг эртасига эълон қилинади. Талабаликка тавсия этилганлигини эса, тест тугатилгандан сўнг бир хафта ичида эълон қилинади” деди Сардор Ражабов.

Бу йилги тест синовларида қатнашган барча абитуриентларга бир марталик тиббий ниқоб ва қўлқоп ҳамда кепка берилади.

Маълумот учун, бу йил имтиҳонлар ҳудудлардаги марказий стадион ва хиёбонларда ўтказилади.

Aҳрорбек Ҳайруллаев

 
.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 451
Рейтинг: 3
t
×