Абдусатторов “тахт”дан тушди
Спорт
−
29 Декабрь 2022
8573Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри мезбонлик қилаётган шахмат бўйича Жаҳон чемпионатининг рапид йўналиши баҳслари якунланди.
Мазкур йўналиш бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов чемпионатни Топ-10да якунлади. Рапидда чемпионлик 13 имкониятдан 10 очко жамғарган норвегиялик Магнус Карлсенга насиб этди. Абдусатторов эса 13 та баҳсда 8,5 очко тўплади.
Рапид бўйича жаҳон чемпионати. Топ-10
1. Магнус Карлсен (Норвегия) – 10;
2. Винсент Каймер (Германия) – 9,5;
3. Фабиано Каруана (АҚШ) – 9,5;
4. Даниил Дубов (Россия) – 9;
5. Аржун Эригайси (Ҳиндистон) – 9;
6. Владимир Федосеев (Россия) – 9;
7. Владислав Артемьев (Россия) – 9;
8. Рихард Раппорт (Руминия) – 9;
9. Нихал Сарин (Ҳиндистон) – 8,5;
10. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) – 8,5.
Ўзбекистонлик аёл шахматчилар орасида Умида Омонова энг яхши натижани қайд этди. Омонова умумий 6,5 очко жамғариб ЖЧни 30-ўринда якунлади.
LiveБарчаси