Абдусатторов пешқадам, Синдоровчи?

Спорт

image

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича нуфузли “Tata Steel Chess-2023” турнири давом этмоқда. 23 январь куни турнирнинг 8-тур ўйинлари якунланди.

Дунёнинг топ шахмат усталари қаторида “Masters” гуруҳида баҳсларга киришган ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 8-турда америкалик Левон Аронянга қарши дона суриб, дурангга имзо чекди. Шундай қилиб, Абдусатторов 8 та имкониятдан 6 очко йиғиб, пешқадамлик қилмоқда.

“Challenger” гуруҳининг 8-турида туркиялик Мустафа Йилмазга қарши дона сурган яна бир Ўзбекистон вакили Жавоҳир Синдоров рақибига имкониятни бой бериб қўйди. 8 та имкониятдан 5 очко жамғарган Синдоров гуруҳда 4-поғонани  банд этиб турибди. 

Бугун, 23 январь халқаро турнир дастурига биноан “Masters” ва “Challenger” гуруҳларида дам олиш куни этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусатторов Синдоров

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг