Абдусатторов америкалик гроссмейстерни мағлуб этди

Спорт

image

Айни кунларда Канаданинг Торонто шаҳрида шахмат бўйича Champions Chess Tour мусобақаси ўтказилмоқда. Турнирнинг ярим финал босқичига етиб келган Ўзбекистон вакили Нодирбек Абдусатторов мазкур босқичда америкалик Уэсли Со билан тўқнаш келди.

Ярим финалнинг 1-сетида Абдусатторов Со устидан 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бугун, 14 декабрь куни 2-сет бўлади. Агар Ўзбекистон вакили ғалаба қозонса, финалга йўл олади. 2-сетда Абдусатторов имкониятни бой берса, бугуннинг ўзида ҳал қилувчи 3-сет ўйини ўтказилади.

Маълумот учун, турнирда 50 минг АҚШ долларини нақд қилиб улгурган Абдусатторов финалга йўл олса, камида 100 минг долларга эга чиқади. Финал ғолибига эса 200 минг АҚШ доллари тақдим этилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдусатторов Champions Chess Tour

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг