Абдулла Қодирий кўчасидан КҲАЙга олиб чиқувчи йўл очилди
Жамият
−
21 Июнь 2020 8499 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги Абдулла Қодирий кўчасидан Кичик ҳалқа автомобиль йўлига ўтиш йўли очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар қилди.
“Қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ташаббуси билан пойтахт ҳокимияти билан ҳамкорликда Абдулла Қодирий кўчасидан кичик ҳалқа автомобиль йўлига ўтиш йўлини очиш бўйича ишлар олиб борилди”, дейилган хабарда.
Аввалроқ, Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчасининг бир қисми жорий йилнинг 5 июлигача ёпилгани хабар қилинганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь