Тошкентдаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади
Local
−
22:18 606 1 minute
Тошкент шаҳрининг туризм салоҳиятини халқаро миқёсда тарғиб этишга қаратилган йирик кино лойиҳаси доирасидаги тасвирга олиш ишлари муносабати билан эртага, 16 сентябрь куни шаҳардаги айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази хабар берди.
Қайд этилишича, соат 09:00 дан 16:00 гача қуйидаги кўча қисмларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўлиқ чекланади:
- Зарафшон кўчаси – “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасининг назорат-ўтказиш пунктидан Мустақиллик шоҳкўчасигача;
- Истиқлол кўчаси – Амир Темур шоҳкўчасидан Буюк Турон кўчасигача.

Ҳайдовчилардан сафар йўналишларини олдиндан режалаштириш ва муқобил йўллардан фойдаланиш сўралади.
Live
All