Тошкентда яна бир кўча 17 кунга қисман ёпилди
Жамият
−
19 Июнь 2020
7975Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Дўрмон йўли кўчасининг бир қисми жорий йилнинг 5 июлигача ёпилди. Бу ҳақда “Тошиссиққуввати” ДУК маълум қилди.
“2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари дастури доирасида 19 июндан 5 июлга қадар Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўлидан ўтган магистрал иссиқлик қувурини капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади”, дейилган корхона хабарида.
Шу муносабат билан Дўрмон йўли кўчасининг Зиёлилар ва Мирзо Улугбек кўчалари кесишмаси оралиғидаги йўлнинг бир томонлама қатнов қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
“Ҳайдовчилардан юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларни олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишларини сўраб қоламиз”, дейилган хабарда.
Аввалроқ, Яшнобод туманидаги Фарғона йўли кўчасининг бир қисми 14 кун муддатга ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси