Тошкентдаги серқатнов кўчалардан бири 14 кунга ёпилади
Жамият
−
13 Июнь 2020
10630Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги Фарғона йўли кўчаси бир қисми икки ҳафтага ёпилади. Бу ҳақда “Тошиссиққувати” ДУК хабар берди.
Унга кўра, 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастури доирасида ва Яшнобод туманида йўл таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан, 15 июндан Фарғона йўли кўчасининг Мунис кўчаси ва КХАЙ (кўприк) қисмидан ўтган магистрал иссиқлик тармоғини капитал таъмирлаш ишлари бошланади.
“Таъмирлаш ишлари 14 кун давомида, ахолига иссиқ сув таъминоти узилмаган тартибда амалга оширилади. Иш жараёнида Фарғона йўли кўчасининг КХАЙ кўчасидан Мунис кўчасигача йуналишининг бир қисми ёпилади ва ушбу йўналишда автотранспорт қатнови ўнг тамондаги қўшимча йўл орқали амалга оширилади”, дейилган хабарда.
ФОТО
Шу муносабат билан хайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этиляпти.
“Тошиссиққуввати” ДУК юзага келиши мумкин бўлган тирбандликлар ва ноқулайликлар учун узр сўрайди”, дея қўшимча қилинган хабарга.
Аввалроқ, Миробод туманидаги Ҳайдар Алиев кўчасининг бир қисми бир ҳафта муддатга ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.