Тошкентдаги кўчалардан бири 20 июнгача ёпилди

Жамият

image

Бугун, 13 июндан бошлаб Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги Ҳайдар Алиев кўчаси бир ҳафтага ёпилди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

“13 июндан бошлаб Ҳайдар Алиев кўчасининг Озарбайжон маданият маркази жойлашган манзилидан Сарикўл кўчаси кесишмасигача бўлган оралиғидаги йўлнинг бир томони таъмирлаш ишлари сабаб бир ҳафтага ёпилади”, дейилади хабарда.

Мазкур йўлдан ҳаракатланувчи ҳайдовчиларга маълум муддат айланма йўллардан юриш тавсия этилган.

“Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дея қўшимча қилинган хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент кўча

Баҳолаганлар

93

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг