Абдулла Арипов Озарбайжонга таъзия билдирди

Жамият

image

Бугун, 27 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Озарбайжон Республикасининг мамлакатдаги элчихонасига ташриф буюриб, элчи Гусейн Гулиев орқали бутун қардош Озарбайжон халқига таъзия билдирди. Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

Билдирилишича, олдинроқ Бош вазир Озарбайжон Республикаси Бош вазири Али Асадовга Ақтау аэропорти яқинида Azerbaijan Airlines авиакомпаниясининг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани ва одамлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини юборган.

Эслатиб ўтамиз,  25 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида “Озарбайжон ҳаво йўллари”нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллаганди. Кеча, 26 декабрь куни эса Ўзбекистон Президенти  Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга телефон қилиб, унга ҳамдардлик билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Абдулла Арипов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг