Мирзиёев Алиевга телефонда ҳамдардлик билдирди
Жамият
−
26 Декабрь
1141Бугун, 26 декабрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга телефон қилиб, унга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёев бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Илҳом Алиевга Ақтау шаҳри яқинида йўловчи самолёти ҳалокати оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирган.
“Мирзиёев Озарбайжон етакчиси орқали ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик ва далда сўзларини йўллади, жабрланганларнинг барчаси тез фурсатда соғайиб кетишини тилади”, дейилади хабарда.
Президент Илҳом Алиев кўрсатилган эътибор ва ҳамдардлик учун миннатдорлик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга Қозоғистоннинг Ақтау шаҳри яқинида "Озарбайжон ҳаво йўллари"нинг йўловчи самолёти ҳалокатга учрагани оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик йўллаганди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь