Абдулла Арипов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди
Жамият
−
24 Май 2021
6170Бугун, 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Нигматович Арипов 60 ёшга тўлди. Унга Ўзбекистон Президенти томонидан юксак мукофот билан тақдирланди.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, давлат идораларидаги кўп йиллик фидокорона меҳнати, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш ва иқтисодий қудратини юксалтириш, муҳим стратегик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ қилиш борасидаги улкан хизматлари, ибратли фаолияти ҳамда таваллудининг 60 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Абдулла Арипов 2016 йилдан бери Ўзбекистон Бош вазири сифатида фаолият юритмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь