Абдулазиз Комилов Афғонистонга боради
Жамият
−
22 Февраль 2021
2566Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов эртага, 23 февраль куни амалий ташриф билан Афғонистонга боради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгусида ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Минтақалараро савдо айланмасини кўпайтириш, Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган қўшма транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишнинг янги имкониятлари бўйича фикр алмашилади.
Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов ўтган ҳафтада Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистонда бўлиб, ушбу давлатлар Президентлари билан учрашди. У қўшни давлатлар раҳбарларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди.
LiveБарчаси