Абдулазиз Комилов Афғонистонга боради

Local

−

image

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов эртага, 23 февраль куни амалий ташриф билан Афғонистонга боради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Бўлажак учрашувлар ва музокаралар чоғида Ўзбекистон-Афғонистон муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва келгусида ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Минтақалараро савдо айланмасини кўпайтириш, Марказий ва Жанубий Осиёни боғлайдиган қўшма транспорт-коммуникация лойиҳаларини амалга оширишнинг янги имкониятлари бўйича фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов ўтган ҳафтада Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистонда бўлиб, ушбу давлатлар Президентлари билан учрашди. У қўшни давлатлар раҳбарларига Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди.


Rate Count

37

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends