Абдуқодир Ҳусанов “Ман Сити”да машғулотларга киришди (видео)
Спорт
−
21 Январь 2025 27780 1 дақиқа
Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби футболчиси Абдуқодир Ҳусанов жамоадаги илк машғулотларига киришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, марказий ҳимоячи бугунги жамоавий машғулотларда иштирок этди. Ҳусанов билан бирга клубнинг юлдузлари Кевин Де Брюйне, Фил Фоден, Жек Грилиш, Эрлинг Холанд каби футболчилар машғулот ўтади.
Маълумот ўрнида, Абдуқодир Ҳусанов 20 январь куни “Манчестер Сити” футболчиси сифатида таништирилган эди. 20 ёшли марказий ҳимоячи клуб билан 4.5+1 кўринишида шартнома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ўзбекистонлик футболчи қачон жамоа сафида дебют қилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь