Абдимухтор Эргашев Молия вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди
Жамият
−
03 Март 2021
8108Молия вазирининг ўринбосари Абдимухтор Эргашев Эргашевич лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги Ахборот хизмати QALAMPIR.UZ’га хабар қилди.
Маълум қилинишича, Молия вазирининг ўринбосари сифатида ишлаб келган Абдимухтор Эргашев бошқа ишга ўтганлиги сабабли лавозимидан озод этилган.
У 2019 йил март ойидан бошлаб ушбу лавозимда ишлаб келган ва агросаноат мажмуаси масалалари бўйича масъул бўлган. Молия вазирлигига ўтишидан аввал Абдимухтор Эргашев 2018-2019 йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари сифатида ишлаган.
Абдимухтор Эргашев 1977 йили Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида туғилган. Дастлаб, Термиз давлат университети, 2004 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва 2009 йилда Давлат ва жамият бошқаруви академиясини тамомлаган.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь