“Аҳмадбой” устидан якуний суд ўз ишини бошлади
Жамият
−
06 Май 2019
10922Бугун, 6 май куни жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ туман суди биносида судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев унинг жиноий шериклари устидан якуний суд жараёни бошланди.
Мазкур жиноий иш жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди судьяси Хайриддин Шермухамедов раислигида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда суд жараёнида иштирок этаётган QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.
Судланувчилар Аҳмаджон Турсунбоев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 25-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.
LiveБарчаси