Аҳмад-Ҳожи Қодиров хотира турнири: ўзбекистонлик боксчилар 3 та олтин медални қўлга киритди

Спорт

image

Кеча, 18 август куни Россия Федерасиясининг  Чеченистон Республикасида бокс бўйича Аҳмад-Ҳожи Қодиров хотирасига бағишланган халқаро турнир ўз ниҳоясига етди.

Мусобақада Россиянинг бир неча ҳудуди, Қозоғистон, Беларусь, Исроил, Озарбайжон, Миср ва Ўзбекистондан боксчилар иштирок этган. 

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та олтин ва 2 та кумуш медалига сазовор бўлди. Ғолиблар орасида 2016 йили Рио-де-Жанейрода (Бразилия) бўлиб ўтган Олимпияда ўйинлар ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ҳам бор.

Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси сафида медаль ютган спортчилар билан танишинг:

Олтин: 

-54 кг: Ҳасанбой Дўсматов,

-60 кг: Дилшод Абдумуродов,

-86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев.

Кумуш:

-63,5 кг: Руслан Абдуллаев,

-80 кг: Жасурбек Йўлдошев.

Маълумот учун, Аҳмад Қодиров 1951 йилда туғилган. Қодиров Бухородаги Мир Араб мадрасаси ва Тошкент Ислом институтида ўқиган. У 1995-2000 йилларда Чеченистон Республикасининг бош муфтийси сифатида фаолият олиб борган. Аҳмад Қодиров қисқа вақт мобайнида, яъни 2003 ва 2004 йилларда Чеченистон Президенти бўлиб ҳам ишлаган. Аҳмад Қодиров 2004 йил вафот этган. Унинг уч нафар фарзанди (икки қиз, бир ўғил) бор. Унинг ўғли Рамзан Қодиров Чеченистон Республикасининг амалдаги раҳбари ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳасанбой Дўсматов Аҳмад-Ҳожи Қодиров хотира турнири

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг