8 яшар қизга бузуқ ҳаракатлар қилган шахсга жиноят иши очилди (видео)

3-саҳифа

−

image

Ижтимоий тармоқларда Бухорода 8 яшар қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этилгани акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Бухоро вилояти бошқармаси муносабат билдирди. 
 
Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 23 октябрь куни Қоракўл туманида содир бўлган. Фуқаро Ш.Р. 2018 йилда туғилган вояга етмаган қизга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Билдирилишича, ҳолат юзасидан Қоракўл туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) учинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва жараён прокуратура назоратида.

Шунингдек, Қоракўл туманидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан қизнинг ҳолати ўрганилиб, унга зарур ижтимоий ва психологик ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Агентлик мазкур ҳолатни назоратга олганини билдирган.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда вояга етмаган қизга нисбатан жинсий тажовузда гумонланиб, давлатлараро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси Россиянинг Астрахан вилоятида ушлангани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг