8 нафар ўзбекистонлик боксчи “Странжа” турнирида ғалабага эришди

Спорт

image

Айни кунларда Болгария пойтахти София шаҳрида бокс бўйича “Странжа” анъанавий турнири жанглари ўтказилмоқда. Кеча, 22 февраль куни ўтказилган дастурда 9 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилди.

-75 кг вазн тоифасида икки Ўзбекистон вакили кейинги босқич йўлланмаси учун жанг қилди. Аълохон Абдуллаев ва Абдулазиз Абдупаттоев ўртасидаги баҳсда Абдуллаевнинг қўли баланд келди. Шунингдек, Шунқор Абдурасулов, Руслан Абдуллаев, Адҳамжон Муҳиддинов, Мужибилло Турсунов, Дилшод Абдумуродов, Баҳодир Жалолов ва Ҳавасбек Асадуллаев ҳам кейинги босқичга йўл олди.

Аёллар ўртасида -52 кг вазн тоифасида Нозимахон Бултурова ҳиндистонлик Жётига қарши рингга кўтарилиб, мағлубиятга учради.

Эслатиб ўтамиз, “Кичик Жаҳон чемпионати” деб ном олган турнир боксчилар учун Жаҳон чемпионати ва Олимпиада баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Мусобақа 26 февралга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

“Странжа” Руслан Абдуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг