8 нафар судья жазога тортилди

Жамият

image

Фаолиятида камчиликларга йўл қўйган саккиз нафар масъулиятсиз судья интизомий жазога тортилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши Матбуот хизмати хабар берди.

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

  • Бухоро вилояти Бухоро туманлараро маъмурий судининг раиси А. Бобомуродов;
  • Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро суди раисининг ўринбосари И. Мирзаева;
  • Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича  Қуйичирчиқ туманлараро судининг судьяси Г. Тожибоева;
  • Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьялари Э. Абдуллаев, Д. Олимов;
  • Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор туман судининг судьялари М. Абидов, З. Нуриддинов;
  • Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Ш. Очилов интизомий жазога тортилган.

Аввалроқ, Тошкент, Андижон ва Бухоро вилоятларида 4 нафар судьянинг ваколати муддатидан аввал тугатилгани ҳақида хабар берган эдик. Шунингдек, Тошкент ва Наманган вилоятларида қонунийликни бузган икки нафар судья лавозимидан озод этилганди.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг биринчи декадасида Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг раиси Р.Тургинов ва Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси М.Шерйигитов ёзма аризаларига биноан, Бухоро вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ш.Неъматов эса судьялик қасамёдини бузгани учун  лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

судья

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг