Қонунийликни бузган икки нафар судья лавозимидан озод қилинди

Жамият

image

Бугун, 21 февраль куни Судьялар олий кенгаши қарори билан одил судловни амалга оширишда қонунийликни бузганлиги учун 2 нафар судья лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Кенгаш Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг раиси Бахтиёр Таваккалов ҳамда Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг раиси Камолиддин Холмухамедовнинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинган.

Аввалроқ, Тошкент, Андижон ва Бухоро вилоятларида 4 нафар судьянинг ваколатлари муддатидан аввал тугатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг биринчи декадасида Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг раиси Р.Тургинов ва Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси М.Шерйигитов ёзма аризаларига биноан, Бухоро вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ш.Неъматов эса судьялик қасамёдини бузгани учун  лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

судья Судьялар олий кенгаши

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг