Яна уч нафар судья муддатдан олдин ишдан бўшатилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг тегишли қарорилари билан яна уч нафар судья вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Унга кўра, Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг раиси Р. Тургинов ва Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг раиси М. Шерйигитов ёзма аризаларига биноан, Бухоро вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси Ш. Неъматов эса судьялик қасамёдини бузгани учун  лавозимларидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.

Бундан ташқари, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун  Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг раиси М. Ҳасанова ҳамда Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг раиси  Ш. Тогоев  интизомий жавобгарликка тортилди.

Кенгаш матбуот хизматига кўра, 2022 йилнинг ўтган даври мобайнидан жами 8 нафар судья вазифасидан озод этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

276

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг