74-ўлим. Гулистонлик эркак Тошкентда вафот этди
Жамият
−
16 Июль 2020 11053 1 дақиқа
Бугун, 16 июль куни Ўзбекистонда коронавирусдан навбатдаги ўлим қайд этилди. Бу мамлакатда COVID-19 инфекциясидан вафот этган 74-бемор бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Гулистон шаҳрида яшовчи 67 ёшли фуқаро А.А. (эркак) тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, умумий ҳолсизлик сабабли COVID-19 инфекциясига намуна топширган. 5 июль куни унда COVID-19 тасдиқланган ва шу куни Тошкент шаҳридаги Ибн Сино номли 1-сонли шаҳар клиник шифохонасига ётқизилган.
12 июль куни ўткир нафас етишмовчилиги ҳисобига реанимация бўлимига ўтказилган. Беморга мутахассислар томонидан онлайн консультация ва консилиумлар ўтказилган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.
Асосий касаллик асоратлари ҳисобига аҳволи кескин оғирлашиб, мутахассислар томонидан тўлиқ ҳажмда, стандарт асосида ўтказилган реанимацион чораларларга қарамай, бемор икки томонлама пневмония оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги сабабли вафот этди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025