60 ёшдан ошганлар коронавирус юқтирмаслик учун нималарга амал қилиши лозим?
Фойдали
−
23 Март 2020
7543Россия Федерацияснинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш федерал хизмати 60 ёшдан ошганларга коронавирус юқишининг олдини олиш бўйича тавсиялар берди, чунки улар “хавф остида”.
Таъкидланганишича, вирус яқин алоқалар орқали юқади, шунинг учун мутахассислар тавсия қилади:
• жамоат жойларига боришни чеклаш;
• жамоат транспортидан камроқ фойдаланиш;
• дўконлар ва савдо марказларига, банкларга ташрифларни қисқартириш;
• қўлингизни тез-тез совун билан ювинг. Буни кўчадан, жамоат жойларидан қайтганингиздан кейин, овқат пиширишдан олдин қилиш керак;
• ювилмаган қўллар билан юзингизга, оғзингизга, бурунингизга ва кўзингизга тегманг;
• нам салфеткалар билан сумкалар, телефонлар, ва бошқа нарсаларни артиб олинг;
• яқинда чет элдан қайтиб келган қариндошлар билан алоқаларни чеклаш;
• агар ўзингизни ёмон ҳис қилсангиз, клиникага борманг, уйда шифокорни чақиринг.
Маълумот учун, ҳозиргача дунёда 343 421 киши коронавирус юқтириб олган, 14 790 киши вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor