6 ҳудудда 534 нафар бемор соғайди
Жамият
−
02 Август 2020 11765 1 дақиқа
Бугун, 2 август куни айни пайтга қадар Ўзбекистон бўйлаб коронавирус ифекциясидан даволанаётган беморлардан 534 нафари соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Жумладан, беморларнинг 320 нафари Тошкент шаҳрида, 130 нафари Тошкент вилоятида, 35 нафари Андижон вилоятида, 27 нафари Бухоро вилоятида, 13 нафари Наманган вилоятида ҳамда 9 нафари Фарғона вилоятида касалликдан фориғ бўлди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 15 833 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 62 фоизни ташкил қилмоқда.
Аввалроқ, Ўзбекистонда сўнгги соатларда Андижон ва Тошкентда 1 нафардан бемор вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь