5 яшар қизнинг зўрланиши бўйича терговни Бош прокурор шахсан назоратга олди
3-саҳифа
−
19:48 3398 2 дақиқа
Аввалроқ, Наманган вилоятидаги боғчада омбор мудири 5 ёшли тарбияланувчини зўрлагани ва қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат бўйича терговни Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев шахсан назоратга олган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2026 йил сентябрь ойида Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ ТБ томонидан тумандаги давлат мактабгача таълим ташкилотида вояга етмаган шахс зўрланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 118-(Номусга тегиш) ва 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Билдирилишича, ҳозирда жиноят иши Наманган вилояти прокуратурасининг иш юритувига ўтказилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов устидан эса назоратни шахсан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев томонидан ўрнатилган.
“Прокуратура томонидан жиноят иши ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона тергов қилиниши ҳамда вояга етмаган жабрланувчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланади”, дейилади баёнотда.
Бош прокуратуранинг қайд этишича, жиноятга алоқадорлиги, унинг ҳолатларини яшириш ёки масъул шахсларнинг ҳаракатсизлиги билан боғлиқ ҳар бир аниқланган ҳолатга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.
Тергов натижалари ҳақида эса қонунчиликда белгиланган тартибда маълум қилиниши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилоятидаги боғчада омбор мудири 5 яшар тарбияланувчини зўрлагани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан жорий йилнинг 12 сентябрь куни Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 4-қисми ва 112-моддаси (ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноятни содир этишда гумонланаётган К.М. процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан суд томонидан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, yшбу воқеа ортидан Ўзбекистондаги боғчаларда ходимларни текшириш бошланганди ҳамда юз берган кўнгилсиз ҳолатни атрофлича ўрганиш, масъулларнинг хизмат вазифасига лойиқлигини кўриб чиқиш бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ишчи гуруҳ тузилганганди. Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига тақдимнома киритганди.
Live
Барчаси