5 ойда Тошкентда қайси турдаги жиноятлар ошгани очиқланди. Рўйхатда қотиллик ҳам бор

Жамият

image

Жорий йилнинг январь – май ойларида пойтахт Тошкентдаги 514 та маҳалладан 44 фоизида жиноятлар камайган, 43 фоизида умуман жиноят содир этилмаган. Бу ҳақда 6 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев раислигида ўтган навбатдан ташқари ҳайъат йиғилишида сўз борган. Унда Тошкент шаҳар прокуратураси органларининг пойтахтда жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти кўриб чиқилиб, 

Йиғилишда қайд этилишича, пойтахтда қасддан баданга оғир шикаст етказиш 6 фоизга, номусга тегиш 54, талончилик 55, гуруҳлар жинояти 23, аёллар жинояти эса 32 фоизга камайишига эришилган.

Шу билан бирга, ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш фаолиятини ташкил этишда камчилик ва нуқсонларга йўл қўйилаётганлиги кўрсатиб ўтилган.

Ҳайъат мажлисида шаҳарда криминоген вазият барқарорлигини сақлаш, жумладан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва тезкор-қидирув тадбирларини ташкил этиш, жиноятларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш борасида йўл қўйилаётган камчилик ва нуқсонлар, бу соҳада прокурор назоратини таъминлашдаги сусткашликлар ҳудудлар кесимида, аниқ рақам ва мисоллар асосида танқидий муҳокама қилинган.

Таъкидланишича, пойтахт ҳудудида ўтган даврда қотиллик 10 фоизга, ўғирлик 38, безорилик 54, босқинчилик 170, вояга етмаганлар жинояти 53, ўқувчилар жинояти 63 фоизга ошган.

Ҳайъат йиғилишида Тошкент шаҳар ва туман прокуратураси раҳбарлари ва соҳага масъул ходимларининг йўл қўйилган камчиликлар бўйича ҳисоботлари эшитилган. 

Хизмат вазифаларини етарли бажармаган ходимларга қатъий чоралар кўрилган.

Йиғилишда барча даражадаги прокурорлардан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг фаолиятида қонунларга риоя этилиши устидан назоратни кескин кучайтириш, айниқса, инсон ҳуқуқларини бузилишини олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш талаб этилган.

Тошкент биринчи

Жорий йилнинг январь – май ойлари мобайнида Тошкент шаҳарида 896 та оғир ва ўта оғир жиноят қайд этилган бўлиб, республикада бу кўрсатгич салбий 1-ўринни эгаллаган. Бундан ташқари, маҳаллалар ҳудудида 1 245 та содир этилган жиноятларнинг жами жиноятга нисбатан салмоғи 43 фоизни ташкил этиб, шу турдаги жиноятлар ҳам республикада салбий 1-ўринни қайд этган.

Жами қотиллик жиноятларининг 9 таси ёшлар, 4 таси хотин-қизлар, 3 таси илгари судланганлар, 8 таси маст ҳолда ҳамда 14 таси ўткир тиғли жисмдан фойдаланиб содир этилган.

Пойтахтда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятларнинг ҳар еттинчиси ўғрилик, ҳар бешинчиси эса фирибгарлик каби жиноятларни ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик жиноятчилик

Баҳолаганлар

194

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг