4 та дори коронавирусни даволашда ишлатиладиган воситалар рўйхатидан чиқариб ташланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан коронавирус инфекциясига қарши курашишда фойдаланиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари рўйхатидан, жумладан, умифеновир, меглюмина акридонацетат, ритонавир, циклоферон каби дори воситалари чиқарилиб, рўйхатга колхицин, нистатин, флуконазол каби дори воситалари киритилди.

Шунингдек, эндиликда қуйидаги тиббиёт буюмлари ҳам давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан импорт қилиниши мумкин: 

•    инфузион ва шрпиц насослари учун крайник, шприцлар ва магистрал узайтиргич линиялар;
•    МСКТ учун шприц-колба ва магистрал узайтиргич линиялар;
•    кислород баллонлари, ёстиқчалари, бутловчи ва сарф материаллари;
•    музлатилган қон ва плазмани эритиш учун аппарат;
•    кислород клапанлари ва кислород регуляторлари (редукторлари) намлагич бутилкалари билан бирга.

Эслатиб ўтамиз, қарор билан Ўзбекистонда Хитойда ишлаб чиқарилган Ляньхуа Цинвен дорисидан ҳам коронавирусни даволашда фойдаланиш мумкинлиги белгиланди.

Ҳукумат қарори билан июль ойида тасдиқланган рўйхатда 46 та дори ва препаратлар жой олганди. Янгиланган рўйхатга 73 та дори киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

512

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг